Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 2022-2023 ўқув йили 3-семестр якуний назорат натижалари бўйича курс мажлиси бўлиб ўтди
Бугун Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида 2-босқич талабаларнинг 2022-2023 ўқув йили 3-семестр якуний назорат натижаларига бағишланган курс мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда ФТТИнинг ўқув ишлари бўйича 1-проректори Ш.З.Умарова, Ректор маслаҳатчиси З.М.Обилов, Факультет декани А.А.Нурмуҳамедов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Н.А.Содиқова, Касаба уюшмаси раиси, Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири К.К.Исмаилов, декан муовинлари, тюторлар ҳамда 2-босқич талабалари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Мажлисни 280 нафар ота-она ZOOM платформаси орқали кузатди.
Йиғииш аввалида факультет декани А.А.Нурмуҳамедов талабаларнинг фанлар кесимидаги якуний назорат натижалари ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, мажлисда сўз олганлар Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида ўқиш, фанларни ўзлаштириш учун яратилган шарт шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишди.
Ўқув ишлари бўйича 1-проректор Ш.З.Умарова иккинчи семестрда якуний назоратдан ўта олмаган талабаларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларга фанларни ўзлаштиришда ҳалақит бераётган барча омиллар билан қизиқди.
Мажлис сўнгида талабаларнинг ота-оналари муаммоларнинг ечимига қаратилган шундай таҳлилий мажлислар жуда зарурлигини таъкидлаб, институт раҳбариятга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати