Ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда
Бугун имзоланган Президент фармонига мувофиқ, ҳукуматга бўйсунадиган вазирлик ва мустақил мақомга эга идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:
- вазирликлар – 21 та;
- қўмиталар – 12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
- агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
- инспекциялар – 11 та.
Вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз). Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.
Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар этиб белгиланмоқда. Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиш қатъий тақиқланмоқда.
Вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда .
Дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда. Вазирлик ва идораларда штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежаб қолинади. Хизмат машиналаридан эса 70 млрд сўм тежалиши прогноз қилинмоқда.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати