Грипп ва "омикрон": Ўзбошимчалик билан даволаниш оғир асоратларни келтириб чиқаради
Анвар ҲУСАНОВ,
Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори:
— Ҳар икки касалликнинг хавфли жиҳатлари бор. Уларнинг оғир асоратлари кўпроқ ўзбошимчалик билан даволанган, шифокор тавсиясисиз, устига-устак, палапартиш равишда турли препаратларни қабул қилган ёхуд хасталикни ўтказиб юборган кишиларда кузатилади.
🩺 Бундай вазиятда энг самарали муолажа, аввало, тўғри ташхисдан бошланади. Хусусан, коронавирусни фақат ПЗР-тест ёки лаборатор таҳлиллар орқали аниқлаш мумкин.
🏥 Бунинг учун бемор, аввало, зудлик билан ўз ҳудудидаги оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктига мурожаат қилиши лозим.
🚑 Тегишли текширув натижаларига кўра, мутахассис томонидан хасталикнинг оғирлик даражаси ва беморнинг аҳволига кўра, стационар ёки амбулатор муолажалар белгиланиши мумкин.
💉 СOVID-19нинг симптомсиз кечаётган ва енгил даражасида уй шароитида даволанишга рухсат берилади. Гриппнинг оғир бўлмаган босқиларида ҳам муолажа чоралари деярли бир хил: ётоқ режими, кўпроқ суюқлик ичиш, ҳарорат 38 даражадан ошганда ва бош оғриганда иситма туширувчи ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш талаб этилади.
🗓 Уй шароитидаги муолажалар камида бир ҳафта давом этиши керак.
💊 Бунда турли витаминларни қабул қилиб, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш, иммун тизимини кучайтириш касалликни тез ва осон енгишда муҳим омил!
🚫 Унутмайлик, антибиотиклар нафақат коронавирус, балки гриппни ҳам даволамайди. Чунки бундай препаратлар — бактерияларга қарши восита, вирусга таъсир этмагани етмаганидек, унинг тарқалишига шароит яратиб бериши мумкин.
❌ Қолаверса, антибиотикларни ўзбошимчалик билан, рецептсиз ва тартибсиз қабул қилиш турли аъзолар фаолиятини издан чиқариши ва ҳатто беморлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.
‼️ Шу боис, энг аввало, профилактик чораларга амал қилиб, барча аҳоли қатлами тўлиқ босқичда ва бустер дозада вакцина олишлари зарур.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.