Таъсири номаълум бўлган дори воситаларининг белгилари
Дори воситасининг йўриқномасида:
Дорининг ножўя таъсирлари ва қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса;
Фармакокинетикаси таърифи батафсил келтирилмаган ёки мавжуд бўлмаса (яъни препаратнинг организмга қандай таъсир кўрсатиши, қандай сўрилиши, қандай тарқалиши, қандай чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай таъриф йўқ бўлса);
“Ҳамма нарсадан" деб ёзилган, ҳар дардга даво сифатида келтирилган бўлса (яъни, "препарат жуда кенг қўлланилади, у ич кетишига, бош оғриғига мос келади ва шу билан бирга йўталнинг ҳам олдини олади ва қуртларни чиқаради" дейилган бўлса ёки шунга ўхшаш ишонтиришлар бўлса);
“Ёш чекловлари йўқ, болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек қўллаш мумкин" деб ёзилган бўлса;
Дозаланиши ва дозани ошириб юбориш ҳақида маълумотлар бўлмаса;
“Ҳеч қандай чекловларсиз узоқ вақт фойдаланиш мумкин", деб келтирилган бўлса, эҳтиёт бўлинг!
Сифати кафолатланмаган бундай дори воситалари организмга зиён етказиши мумкин.