“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда илм-фан ривожига қаратилаётган эътибор кўлами йил сайин кенгаймоқда. Ёшларнинг ақл-заковатини оширадиган, иқтидорини рўёбга чиқарадиган лойиҳалар изчил қўллаб-қувватланаётгани, интеллектуал салоҳиятни оширишга қаратилган ҳар қандай ташаббус рағбатлантирилаётгани янада қувонарли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида “Заковат” интеллектуал ўйинининг 1-босқич талабалари ўртасида финал босқичи ўтказилди.

Тадбирда институт илмий маслаҳатчиси, профессор Юнусходжаев Ахмадхўжа Нигманович сўзга чиқиб,  интеллектуал беллашувда иштирок этаётган барча қатнашчиларга омад тилади.

Танловда институтнинг 1-босқичида таҳсил олаётган талабалардан иборат 11 та жамоа иштирок этди:

-        "Zukkolar" жамоаси (Фармация 101-гуруҳ);

-        "Intellekt" жамоаси (Фармация 102-гуруҳ);

-        "Shedevr" жамоаси (Фармация 103-гуруҳ);

-        "Birlik" жамоаси (Фармация 104-гуруҳ);

-        "Farm-5" жамоаси (Фармация 105-гуруҳ);

-        "Avitsenna" жамоаси (Фармация 106-гуруҳ);

-        "Seven star" жамоаси (Фармация 107-гуруҳ);

-        "Kuchlilar" жамоаси (Фармация 108-гуруҳ);

-        "Dorishunoslar" жамоаси (Фармация 111-гуруҳ);

-        "Tadiqqotchilar" жамоаси (Саноат фармацияси 101-гуруҳ);

-        "Ibn Sino izdoshlari" жамоаси (Саноат фармацияси 102-гуруҳ).

Танлов шартига кўра, жамоаларга 10 та мантиқий саволлари берилди ва ҳар бир саволни ўйлаш учун 1 дақиқа вақт ажратилди.  Танловнинг финал босқичини ФТТИнинг 1- проректори, профессор Шахноза Зиядовна, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири, доцент Камолиддин Исмоилов, декан муовини Нигора Юсупова, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари кузатиб ва баҳолаб боришди. “Заковат”нинг жамоавий баҳсларида совринли ўринларни қуйидаги жамоалар эгаллади ва тақдирландилар:

1-ўрин: Фармация йўналиши 106-гуруҳнинг “Avitsenna” жамоаси

1-даражали диплом ва жамоанинг ҳар бир аъзоси 1 000 000 сўмдан пул мукофоти; 

2-ўрин: Фармация йўналиши 102-гуруҳнинг “Intellekt” жамоаси

2-даражали диплом ва жамоанинг ҳар бир аъзоси 600 000 сўмдан пул мукофоти; 

3-ўрин: Cаноат фармацияси йўналиши 102-гуруҳнинг “Ibn Sino izdoshlari” жамоаси 3-даражали диплом ва жамоанинг ҳар бир аъзоси 300 000 сўмдан пул мукофоти билан тақдирландилар.

- “Энг яхши жамоа сардори” номинацияси бўйича “Тадқиқот” жамоаси сардори Раззақов Оғабек Исмоил ўғли;

- “Энг билимдон талаба йигит” номинацияси бўйича “Кучлилар” жамоаси аъзоси Ҳайитмурадов Отабек Назарбек ўғли;

- “Энг билимдон талаба қиз” номинацияси бўйича “Кучлилар” жамоаси аъзоси Садриева Рухшона Аҳмад қизи ғолиб бўлдилар.

Танлов сўнггида ғолиб бўлган жамоаларга диплом ва пул мукофотлари, фаол иштирок этган жамоаларга мақтов ёрлиғи,  номинация ғолиблари эса диплом ва китоблар билан тақдирландилар.

Танловни ташкил этишдаги фаоллиги ва ташаббускорлиги учун “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси доценти Жалолиддин Юсубовга институт раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати