Иқтидорли ўқитувчи Камола Рамазонова 100 млн сўмлик грантни қўлга киритди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор Технологиялар Марказида C.A.T. Science Accelerator 4.0 илмий стартаплар акселераторининг “Demo кuni” ўтказилди. Тадбирни Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шахло Ўткуровна Турдиқулова очиб берди. Маълумки, акселератор 4 йилдан бери ўтказиб келинади, бу сафар ҳам 13 та стартап ўз лойиҳалари тақдим этилди. Ҳар бир жамоага тақдимот учун 5 дақиқа ва ҳайъат аъзоларининг саволларига жавоб бериш учун ҳам 5 дақиқа берилди. Танловда Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг Аналитик ва фармацевтик кимё кафедраси ўқитувчиси Камола Рамазонова шифобахш хусусиятларга эга совунни ишлаб чиқариш ғояси билан иштирок этди ва 2-ўринга сазовор бўлди.
Акселератор анъанасига кўра, ғолиблар ҳакамлар ҳайъатининг версияси бўйича энг яхши лойиҳалар асосида аниқланди.
1-ўрин Eko Bubble —кир ювиш кукунини органик компонентлардан ишлаб чиқариш;
2-ўрин Doc-Soap — шифобахш хусусиятларга эга совунни ишлаб чиқариш.
3-ўрин Lucky Step: Diabetic Shoes — диабетик оёқ кафтига эга беморлар учун табиий материаллардан тайёрланган ортопедик пойабзал ишлаб чиқариш;
Шу муносабат билан кеча Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида ғолибларни тақдирлаш тантанали маросими ўтказилди. Кечада Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ғолибларга 100 млн сўмлик чекларни топширди.
Акселераторнинг финал босқичида ҳаммаси бўлиб, 13 та жамоа қатнашди, ҳар бир иштирокчига келгусида ўз лойиҳалари асосида барқарор бизнес яратиб, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшишларига тилакдошмиз.
Ҳамкасбимиз Камола Рамазоновани ушбу муваффақият ва эътироф билан Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти жамоаси номидан чин дилдан табриклаймиз, келгуси ишларида омад тилаймиз!
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати