Халқаро ҳамкорликнинг амалий самараси
Куни кеча Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига Санкт-Петербург кимё-фармацевтика университети ректори Наркевич Игорь Анатольевич ва фармакогнозия кафедрасининг мудири Уэйли Андрей Кеннет ташриф буюрди. Улар учун институтнинг янги ўқув биносига экскурсия уюштирилди.
Таълим жараёнлари тадқиқот билан уйғунликда олиб бориладиган Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг барча имкониятлари, илғор технологиялар ва инновацияларга асосланган аудитория ҳамда лабораториялари, маъруза хоналари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Таъкидлаш жоизки, институт биносида жойлашган фармация инновация марказининг лаборатория ускуналари билан жиҳозланган фармакотоксиологик таҳлил, микробиологик таҳлил, физик-кимёвий таҳлил ҳамда дори шакллари таҳлили лабораториялари талабаларга назариядан олган билимларини амалиётда синаб кўриш орқали мутахассислик фанлари бўлган биология ва кимёни чуқур ўрганиш имконини беради.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти матбуот хизмати