Қайта тайёрлов тингловчиларининг якуний аттестацияси бўлиб ўтди
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказининг илк қайта тайёрлов курси битирувчилари учун 2022 йил 18 - 19 ноябрь кунларида якуний аттестация бўлиб ўтди. Якуний аттестация тест ҳамда якуний сухбат кўринишида ўтказилди. Аттестация комиссияси раиси ЎзР ССВ Тошкент вакцина ва зардоблар Илмий тадқиқот институти директори А.А. Ашуров, раис муовини ФТТИ 1-проректори проф. Ш.З.Умарова, шунингдек аъзолар - Марказ директори проф. Ш.Ф. Искандарова, проф. Х.С. Зайнутдинов, доцентлар Ш.Т. Салямова, З.Х. Абдижалилова ҳамда катта ўқитувчилар Н.С. Абдухалилова, М.З. Исломова, Н.А.Содиқовалар томонидан имтихон қабул қилинди. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш Марказининг қайта тайёрлаш йўналиши дастлабки қалдирғочлари якуний аттестацияни мувафақиятли топширишди.