Юнусобод туман ҳокимлиги тегерам канали ФТТИ ҳақида
Юнусобод туманида Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтининг янги биноси қуриб фойдаланишга топширилди.
Институт биносининг очилиш маросимида Юнусобод тумани ҳокими Б.Абдувалиев иштирок этиб, талабалар ҳамда институт жамоасини янги бино фойдаланишга топширилганлиги билан табриклади. Сўзга чиққанлар, институт битирувчилари турли мулкчилик шаклидаги дорихоналар, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари, назорат таҳлил ҳамда суд-кимё экспертизаси лабораторияларида ва бошқа фармацевтика соҳасидаги муассасаларда фаолият юритиш имкониятига эга бўлиши ҳақида маълумот бердилар. Бу ердаги ўқув хоналар замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Туман ҳокими институтда яратилган шароитлар билан танишиб, талабалар билан мулоқот қилди. Уларга фармацевтика соҳасида энг сўнгги янгиликлардан бохабар, етук мутахассис бўлиши учун фанларни пухта ўзлаштириш кераклигини айтиб, ўқиш ва ишларига омадлар тилади.