Бобурга эҳтиром
Куни кеча мамлакатимиздаги барча таълим масканлари, илмий-маърифий муассасалар ва кутубхоналарда шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби, қомусий олим ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланди. Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида бобокалонимиз Бобур таваллуди муносабати билан адабий-бадиий тадбир ташкил этилди. Институтнинг Ахборот ресурс марказида ўтказилган мазкур бадиий кечада ўқув маскани ўқитувчилари ва талаба-ёшлар қатнашди. Тадбирни институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори профессор Шахноза Зиядовна Умарова очиб берди.
Тадбирда филология фанлари номзоди, доцент Ғофур Жўраевич Эшмонов иштирок этиб, “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятидаги ўзига хос ўрни” мавзусида сўзлаб берди. Ушбу маъруза орқали талабалар яна бир бор Бобурнинг “Бобурнома”, “Мубаййин”, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, “Аруз ҳақидаги рисолалар” асарларини ёдга олиб, буюк аждодимиз қолдирган маданий мерос ҳақида қизиқарли маълумотларни олдилар.
Шундан сўнг, кечанинг бадиий қисми бошланди. ФТТИнинг 110 А, Б гуруҳи талабалари ўзлари ёд олган Бобур ғазал ва рубоийларидан айтиб беришди.
Бобур ҳаётидан олинган саҳнавий парча ҳам йиғилганларда катта тассурот қолдирди.
Адабий –бадиий кеча якунида институтнинг Тиллар кафедраси мудири, доцент Саодат Мелиқўзиевна Тўйчиева ҳам Бобурнинг мураккаб ва ибратли ҳаёт йўли ва ижодий мероси ҳақида сўзлаб берди.
Бобуршунос олимлар шоирнинг назм ва насрий асарларини ўқиган ҳар қандай китобхон Бобурни ва унинг асарларига мафтун бўлиши ҳақида гапирадилар. Бу асарлар самимийлик, софлик, меҳр.- муҳаббат ва чин инсоний туйғулар билан суғорилган бўлиб, қуйида сиз азизларга Бобур ижодининг энг гўзал намуналаридан ҳавола қилмоқдамиз. Ўқинг ва завқ олинг.
Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?
Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма, ондин яхшилиғ!
Гар замонни найф қилсам айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ!
Кин ёр анга илм, толиби илм керак,
Ўргангали илм толиби илм керак,
Мен толиби илму толиби илме йўқ,
Мен бормен илм толиби илм керак.
Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур,
Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур.
Яхши киши кўрмағай ёмонлиғ ҳаргиз,
Ҳар кимки ямон бўлса, жазо топқусидур.
Шаҳноза Қурбонбоева