ССВ: Дори воситалари рекламасида тиббиёт ходимлари иштирок этиши тақиқланади

Шу йил 9 сентябрдан кучга кирадиган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 34-моддасида дори воситалари рекламаси бўйича тартиблар белгиланди.

Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:

💊 фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситалари;

💊 таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари;

💊 Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситалари;

💊 Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.

❌🧑🏻‍⚕️ Дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас. 

💡Мазкур талаб фойдаланувчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари бўлган рекламага, тиббиёт ёки фармацевтика кўргазмалари, семинарлари, конференциялари ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар ўтказиладиган жойларда тарқатиладиган рекламага, шунингдек, босма нашрларга жойлаштирилган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.

🙅🏻‍♂️ Рекламаларда олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек алоҳида шахсларнинг миннатдорлигидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.

 

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.