FDA диабетга қарши препаратларда канцерогенлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди

FDA диабетга қарши дори-дармонлар таркибида потенциал канцерогенлар даражаси ошиб кетганлиги ҳақида хабар қилди. Хусусан, "Янувия", "Янумет" ва Steglujan дори воситаларида канцерогенлар миқдори ортгани қайд этилди.

FDA таркибида ситаглиптин жамлаган баъзи препаратларда нитрозамин аралашмаси топилганлигини хабар қилди. Америка назоратчиси муайян бир ишлаб чиқарувчи номини қайд этмаган, аммо жорий йилнинг июль ойига қадар ситаглиптин учун АҚШда патент эгаси МSD (АҚШ ва Канадада Меrsk&Cо) эди.

Bloombergнинг ёзишича, МSD "яқинда ситаглиптинли маҳсулотларнинг баъзи партияларида NТТР сифатида аниқланган нитрозаминлар топилганини" электрон почта орқали тасдиқлаган. Компания учта дорида NTTPнинг юқори даражасини қайд этди: "Янувия", "Янумет" ва Steglujan. Нитрозамин аралашмалари қандай қилиб дори воситалари таркибига кириб қолгани номаълум.

Лаборатория текширувларига кўра, FDA нитрозаминларнинг саратон хасталигига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Ушбу бирикмалар сувда ва қовурилган, қуритилган гўшт каби озиқ-овқатларда, шунингдек, сут маҳсулотлари ҳамда сабзавотларда мавжуд. Деярли барча одамлар организми муайян даражада нитрозаминлар билан ўзаро таъсирлашади, аммо саратон ривожланиши хавфи кўп миқдордаги ушбу моддаларнинг организм билан узоқ вақт давомида таъсирлашувидан сўнг пайдо бўлади.

Bloomberg маълумотларига кўра, "Янувия" ўтган йили 3,3 миллиард долларлик савдо билан энг кўп сотилган учинчи МSD ҳисобланади. "Янумет"нинг ўтган йилги даромади деярли 2 миллиард долларни ташкил этган.


Манба:pharmvestnik.ru