Уй шароитида иммунитетни кўтариш учун қандай витаминли чойларни ичиш кераклигини биласизми?
Иммунитет (лот. immunitas) — бу организмни ўз ҳужайралари ва тўқималарига зарар етказадиган турли хил моддалар ва бошқа организмларнинг таъсиридан ҳимояланиш қобилияти бўлиб, ички муҳитнинг гомеостазини сақлаб қолиш учун асосан иммуноситлар функционал фаоллигининг ўзгариши билан тавсифланади. Баъзи бир сабабларга кўра, бу қобилият заифлашиши мумкин. Бундай ҳолларда иммунитетни ошириш талаб этилади.
Уй шароитида иммунитетни кўтариш учун қандай витаминли чойларни ичиш керак?
Ўртача катталикдаги учта олма кесилиб, устидан 1 литр қайнаган сув солинади, сўнг паст оловда 10 дақиқа қайнатиб, 30 дақиқа тиндирилади, таъбга кўра асал қўшилади ва чой каби ичилади.
Апельсинли чой: 1 қисм апельсин пўстлоғи, 1 қисм қора чой, 1/2 қисм лимон пўстлоғи. Барча масаллиқларга қайноқ сув қуйилади: қуруқ аралашманинг 60 грамми учун 1 литр. Таъбга кўра апельсинли сироп қўшилиб, 5 дақиқа тиндирилади.
6 чой қошиқ қора чой 500 мл қайноқ сувда дамланиб, 5 дақиқа тиндирилади, сузиб олинади, совутилади, тенг миқдорда қора смородина шарбати билан бирлаштирилади ва 1/3 ёки 1/2 қисмга минерал сув билан аралаштирилади. Таъбга кўра шакар қўшиш мумкин.
Тенг қисмлардан наъматак мевалари қайнатмаси ва иссиқ чой, таъбга кўра шакар ва асал қўшиш мумкин.
Стаканга клюква солиниб, санчқи билан эзилади, шакар қўшилади ва иссиқ чой қуйилади.
50 мл олма шарбатига 150 мл иссиқ аччиқ чой қўшилади.
Иммунитетни кучайтириш учун 2 қисмдан дўлана ва наъматак мевалари, 1 қисм малина мевалари, 1 қисм кўк чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой қошиқ қуруқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув нисбатида 30 дақиқага дамланади. Асал ёки мураббо қўшиб ичилади.
1 ош қошиқ дала қирқбўғими бир стакан қайноқ сув билан дамланади, 1 соат тиндирилади ва кун давомида ичилади.
2 ош қошиқ қуритилган иттиканак ўтига 2 стакан қайноқ сув солиб, 1 соат тиндириш, сўнг сузиб олиш керак. Бу кунлик қабул қилиш дозаси.
Қонни тозалаш учун чой — қулупнай барглари, иттиканак ўти, мойчечак гуллари тенг қисмларда олинади. 1 ош қошиқ қуруқ арлашмага бир стакан қайноқ сув нисбатида дамланади. Чой ўрнига ичилади.
Манба: www.uzpharmagency.uz
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти
Матбуот хизмати