Чекиш зарарли одатми ёки хасталик?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тамаки тарқалишини эпидемия сифатида баҳолаган ҳолда уни бутун дунё аҳолиси саломатлигига асосий таҳдидлардан бири деб ҳисоблайди. Зеро, сўнгги пайтда ҳар йили 6 миллион нафарга яқин киши тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этмоқда ва ҳар 10-ўлим пассив чекиш туфайли содир бўляпти.
ЖССТ мамлакатлар ҳукуматларини чекишга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирмоқда. Тамаки рекламасини таъқиқлаш ёки сигаретларга нисбатан акциз солиғини ошириш каби чора-тадбирлар шулар жумласидандир.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бошқа мамлакатларга нисбатан тамаки истеъмоли (тамаки чекиш ва тутунсиз тамаки истеъмоли) билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг энг юқори нисбатига эга. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда тамаки истеъмоли 30 ёшдан ошган катталар ўлимининг 16 фоизига сабаб бўлмоқда ва энг ачинарлиси, ушбу ҳолатларнинг аксарияти эрта ўлимдир.
Тамаки чекиш — бу қарамлик ва МКБ -10 да F17 коди остида акс эттирилган "Тамаки истеъмоли туфайли келиб чиқадиган руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари" тиббий ташхисларининг бутун бир гуруҳидир. Масалан, F17.0 — ўткир интоксикация, F17.1 — зарарли истеъмол, F17.2 — қарамлик синдроми, F17.3 — абстинент ҳолат, F17.5 — психотик бузилиш, F17.6 — амнестик синдром, F17.8 — бошқа психотик ва хатти-ҳаракат бузилишларидир.
Lancet нашрига кўра (Natt et all, 2007; 369: 1047-1053), гиёҳвандликнинг ўртача даражасини баҳолашда тамаки героин ва кокаиндан кейинги ўринда туради; қарамликни шакллантириш хусусиятига кўра, алкоголь, амфетамин ва марихуанадан олдин иккинчи ўринни эгаллаган. Жисмоний қарамликни шакллантириш хусусиятини баҳолашда эса тамаки героиндан сўнг иккинчи ўринда туради.
Манба: pharmnewskz.com
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти Матбуот хизмати